7 Феврал 2026
438
Айтжан Халмаханов Zagreb Open турнирида чемпион бўлди
Шу кунларда Хорватия пойтахтида юнон-рум кураши бўйича Zagreb Open халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг биринчи кунида олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу медални иқтидорли полвонимиз Айтжан Халмаханов келтирди. -67 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз барча рақибларини мағлуб этиб, «классик» курашчиларимизнинг жорий йилдаги илк медалига муаллифлик қилди.