15 Апрел 2026 283

Қашқадарёда “Uzbekistan Judo Tour” турнири ўтказилди

Қарши шаҳрида дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бўлиб ўтди. 4 вазн тоифасида кечган беллашувларда 200 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун курашди.

Мусобақа якунида Абдураҳим Нутфуллаев (-73 кг), Мусо Собиров (-90 кг), Фазлиддин Рафиқов (+90 кг) ва Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг) олтин медални қўлга киритишди.

Text to speech