Ру En O'z
4 Август 2021 1388

Жавраил Шапиев Олимпиада ва жаҳон чемпионига қарши курашди

Эркин курашчиларимиз ҳам Токио-2020 дастуридаги иштирокини бошлашди. Улар орасида дастлаб Жавраил Шапиев гиламга чиқди.

Рақиб Рио-2016 Олимпиадаси ва икки карра жаҳон чемпиони эронлик Ҳасан Яздани бўлди. Шапиев тажрибали рақига қарши муносиб курашди. Бироқ Яздани якунда ғалаба қозониб, кейинги даврага йўл олди. Энди эронлик курашчи финалга етиб борган тақдирда Шапиев бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.

Text to speech