Ру En O'z
3 Август 2021 2494

Олимпиада рекордчиси ва чемпиони Акбар Жўраев!

Ҳозиргина оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев Токио-2020 Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.

Жўраев даст кўтариш машқини 193 кг билан якунлади ва асосий рақобатчисидан 2 кг ортда қолаётган эди. Бироқ силтаб кўтариш машқида 237 кг тошни кўтариб, Олимпиада рекорди ва олтин медалини қўлга киритмоқда.

Оғир атлетика, -109 кг:
1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 430 (193+237) кг Олимпиада рекорди;
2. Симон Мартиросян (Арманистон) – 423 (195+228) кг;
3. Артурс Плесниекс (Латвия) – 410 (180+230).

Text to speech