Ру En O'z
3 Август 2021 2322

Токио-2020: Акбар Жўраев Олимпиада рекорди билан олтин медални қўлга киритди!

Оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев Токио-2020 Олимпия ўйинларида делегациямизнинг учинчи медални олиб келди. Ҳамюртимиз жамоамиз ҳисобига олтин медални қўшиб қўймоқда.

Даст кўтариш машқида 193 кг натижа қайд этиб, рақобатчиси арманистонлик Симон Мартиросяндан 2 кг ортда қолаётган Жўраев силтаб кўтариш машқи якунида рақибини катта фарқ билан ортда қолдириб делегациямиз ҳисобига олтин медаль қатори Олимпиада рекордини ҳам қўшиб қўймоқда. Умумий натижа 430 кг!

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси қўлга киритилган навбатдаги муваффақият билан Акбар Жўраев ва унинг яқинларини, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясини, барча мухлисларимизни қутлаб қолади. Олимпиаданинг қолган кун дастурларида қатнашадиган вакилларимизга ҳам чиройли ғалабалар тилаб қоламиз. Олға, Ўзбекистон!

Text to speech