Ру En O'z
3 Август 2021 1800

Каноэчи қизларимиз стартга шай

Эртадан каноэчиларимиз Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова ҳам Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлайди. Вакилларимиз дастлаб эртага яккалик баҳсларида саралаш дастурида иштирок этишади.

Бугун вакилларимиз Токиодаги Олимпия ўйинлари ўтказиладиган каналда машғулотларни якунлашди. Ҳамюртларимиз ўзларининг энг юқори спорт формасига чиқишди ва янги марра учун шай турибдилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки вакиламиз каноэ спортида Олимпия ўйинларида иштирок этадиган илк қизларимиз ҳисобланишади. Шунингдек, улар жуфтлик дастурида ҳам медаллар учун курашда қатнашишади.

Text to speech