3 Август 2021
1954
Рустам Ассакалов ҳам ярим финал йўлида тўхтади
Юнон-рум курашчимиз, икки карра ЖЧ совриндори Рустам Ассакалов (-87 кг) Токио-2020 Олимпиадасида чорак финал баҳсини ўтказди. Унга ушбу босқичда хорватиялик Иван Хуклек рақиблик қилди.
Муросасиз кечган курашда хорватиялик курашчи 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Энди Хуклек финалга етиб борган тақдирда Ассакалов бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.