Ру En O'z
3 Август 2021 1811

Ассакалов жаҳон чемпиони устидан ғалаба қозонди

Юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакалов Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларини ғалаба билан бошлайди. -87 кг вазн тоифасида иштирок этаётган полвонимизга грузиялик курашчи рақиблик қилди.

2019 йил -82 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Лаша Гобадзега қарши кечган беллашувда Ассакалов ҳисобда орқада қолаётганига қарамай ўзида ирода намойиш эта олди ва якунда ғалабани илиб кетди. Энди у кейинги даврани Хорватия ва АҚШ вакиллари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши ўтказади.

Text to speech