Ру En O'z
3 Август 2021 1747

Руслан Курбанов омадсизликка учради

Эрта тонгдан вакилларимиз орасида Руслан Курбанов енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш йўналиши бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Афсуски, вакилимиз берилган имкониятлардан унумли фойдалана олмади ва мусобақани натижасиз якунлади. Шу тариқа 2019 йил Осиё чемпиони бўлган Курбанов учун жорий Олимпиада муваффақиятсиз ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Курбанов жорий мавсум 17.03 метр натижа билан ўзининг шахсий рекордини янгилашга эришган эди.

Text to speech