2 Август 2021
2050
Суҳроб Хўжаев Олимпиадалардаги энг яхши натижасини қайд этди
Бугун эрта тонгдан Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналиши бўйича саралаш баҳсларига старт берилди. Унда ҳамюртимиз Суҳроб Хўжаев ўз омадини синаб кўрди.
«А» гуруҳида иштирок этган вакилимиз 71.26 метр натижа қайд этди. Бу унинг учун Олимпиадаларлаги энг яхши кўрсаткичдир. Қайд этиш жоиз, Хўжаев аввал Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпиадаларида ҳам қатнашиб, 65.88 ва 70.11 метр натижа кўрсатган эди.
Шу тариқа ушбу гуруҳда Суҳроб сўнгги поғонада (15) қолмоқда. Бир оздан сўнг «В» гуруҳи вакилларининг чиқиши якунлангач, атлетимизнинг якуний ўрни аниқ бўлади.
Фото: Алимурод Мамадаминов