1 Август 2021
2911
Кумушхон Файзуллаева Токио-2020 Олимпиадасини олтинчи поғонада якунлади
Оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган вакиламиз Кумушхон Файзуллаеванинг якуний натижаси маълум.
-76 кг вазн тоифасида иштирок этган Файзуллаева даст кўтаришда 101 кг, силтаб кўтаришда 126 кг, умумий ҳисобда эса 227 кг натижа қайд этди. Ҳамюртимиз бу билан Олимпиадани олтинчи поғонада якунлади. Бу вазн тоифасида эквадорлик Нейси Дахомес умумий ҳисобда 263 кг кўрсаткич билан ғалаба қозонди. Кумуш медаль АҚШ, бронза медали эса Мексика вакилаларига насиб этди.
Оғир атлетика, -76 кг:
1. Нейси Дахомес (Эквадор) – 263 (118+145) кг;
2. Катерин Нйе (АҚШ) – 249 (111+138) кг;
3. Ареми Завала (Мексика) – 245 (108+137) кг . . .
6. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 227 (101+126) кг.