Ру En O'z
1 Август 2021 2042

Баҳодир Жалолов ярим финалга йўл олиб, Олимпиада медалини нақд қилди

Делегациямиз Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бокс дастурида дастлабки медалини нақд қилиб қўйди. Бу медални Баҳодир Жалолов жамоамиз ҳисобига келтирмоқда.

Ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши кечган жангда Жалолов яққол устунлик билан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Биласиз, бокс беллашувларида ярим финалда имкониятни бой берган спортчи бронза медали билан тақдирланади. Бироқ биз Жалоловдан олтин медаль кутамиз, албатта!

Энди Жалолов финал йўлланмаси учун буюк британиялик Фрейзер Кларк ва франциялик Мурод Алиев ўртасидаги жанг ғолибига қарши рингга кўтарилади.

Text to speech