Ру En O'z
1 Август 2021 1818

Элмурат Тасмурадов биринчи даврада имкониятни бой берди, бронзага умид қиламиз

Хабарингиз бор, бугундан Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида юнон-рум кураши усталари баҳсларга киришди. Вакилларимиз орасида биринчи бўлиб Элмурат Тасмурадов кураш олиб борди.

-60 кг вазн тоифасида курашаётган полвонимиз дастлабки даврани украиналик Ленур Темировга қарши ўтказди. Муросасиз курашларга бой бўлган баҳс украиналик курашчининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Энди Темиров финалга етиб борган тақдирда Тасмурадов бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.

Text to speech