1 Август 2021
1893
Мўминжон Абдуллаевнинг илк ғалабаси учун 31 сония кифоя қилди
Бир оз аввал яна бир классик курашчимиз Мўминжон Абдуллаев (130 кг) Токио-2020 Олимпиадаси доирасидаги ўз учрашувини ўтказди. Ҳамюртимиз биринчи даврада эстониялик Артур Витининга қарши гиламга чиқди.
Тажриба бобида устун бўлган рақибимиз ушбу баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиш учун атиги 31 сония сарфлади холос. Якуний ҳисоб 8:0. Энди Абдуллаев кейинги даврада Чили ва Тунис вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби билан курашади.