Ру En O'z
31 Июль 2021 1489

Мерган қизимиз Мухтасар Тоҳирова Токио-2020даги иштирокини тугатди

Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этган ҳамюртимиз Мухтасар Тоҳирова ўз чиқишларини якунлади. Бугун у 50 метрдан 3 ҳолатда ўқ отиш дастурида қатнашди.

Вакиламиз ҳар уч машқлар якуни бўйича 1155 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бу билан у ушбу дастурни 30-натижада якунлади. Эслатиб ўтамиз, ушбу Олимпиадага 2 та лицензия олган Тоҳирова бунгача 10 метр масофада ўтказилган дастурда ҳам иштирок этган эди.

Text to speech