3 Декабрь 2025 154

Ўзбекистонлик расмийлар WADA Бутунжаҳон конференциясида қатнашишмоқда

Корея Республикасининг Пусан шаҳрида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг навбатдаги Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон номидан Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Содиқов иштирок этмоқда.

Конференция доирасида 2027 йилдан амалга кириши белгиланган Бутунжаҳон антидопинг кодексининг янги таҳрири атрофлича муҳокама этилмоқда. Ушбу ҳужжатда халқаро антидопинг тизимида шаффофлик, самарадорлик ва спортчи ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қатор янгиликлар ўз аксини топган.

Ўзбекистонлик мутасаддилар анжуман доирасида ХОҚ Президенти Кирсти Ковентри, WADA Президенти Витольд Банька, ХОҚ фахрий Президенти Томас Бах ва бошқа нуфузли расмийлар билан мулоқот қилиб, антидопинг соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этмоқдалар.

Шунингдек, халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказилаётган учрашувлар чоғида 2026 йил 26-27 январь кунлари мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган Минтақавий антидопинг ташкилоти (RADOCA)нинг йиллик ҳисобот йиғилишига оид масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилмоқда.

Text to speech