22 Ноябрь 2025
49
Бадиий гимнастика бўйича “Янги Ўзбекистон” халқаро турнири ўтказилди
20-21 ноябрь кунлари Тошкентда бадиий гимнастика бўйича “Янги Ўзбекистон” халқаро турнири бўлиб ўтди. Яккалик беллашувларида ҳамюртимиз Наталья Усова 112,45 балл билан олтин медални қўлга киритган бўлса, россиялик Варвара Топорова 107,25 балл билан иккинчи, яна бир юртдошимиз Эльвина Бектемирова эса 103,95 балл билан учинчи ўринни эгаллади. Гуруҳ машқларида ҳам терма жамоамиз вакиллари олтин медални қўлга киритишди.
