27 Ноябрь 2025 194

Бухорода дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

24-26 ноябрь кунлари Бухоро шаҳри дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 500 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Қизиқарли беллашувлар якунида Тошкент шаҳри 4 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, хоразмлик дзюдочилар 2 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза билан иккинчи бўлишди. Кучли учликни мезбонлар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан ёпиб беришди.

Text to speech