Ру En O'z
31 Июль 2021 1504

Элнур Абдураимов чорак финалда!

Токио-2020 Олимпия ўйинларида Элнур Абдураимов ўзининг иккинчи жангини муваффақиятли ўтказиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Нимчорак финалда унга тожикистонлик тажрибали боксчи Баҳодур Усмонов рақиблик қилди. Раундлардаги аниқ ва кучли зарбалар якунда ҳакамларнинг баҳоларида акс этди. Шу тариқа Элнур Абдураимов бу беллашувни яққол устунлик билан якунлаб, чорак финалга йўл олди. Ярим финал учун у арманистонлик Ховханнес Бачков қаршилигини синдириши керак.

Text to speech