25 Ноябрь 2025 194

Болажонлар учун “Laser Run” мусобақаси ўтказилди

Пойтахтимиздаги “Tashkent City Park” мажмуасида “Laser Run” оммавий мусобақаси бўлиб ўтди. Юзлаб ёш спорт ихлосмандларини ўзида жамлаган мазкур мусобақада МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова ҳамда Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, “Laser Run” замонавий бешкураш спортининг икки йўналишини ўз ичига олган бўлиб, унда иштирокчилар маълум масофани югуриб ўтишади ва лазерли тўппончаларда нишонни уришлари керак бўлади.

Text to speech