31 Июль 2021
1835
Дзюдочиларимиз Нидерландия жамоасига қарши қўшимча раундгача курашди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавий беллашувда чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб борди.
Қизиқарли кечган беллашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланди. Олтин очко учун кечган қўшимча раундда +90 кг вазн тоифаси танлаб олинди. Унда Бекмурод Олтибоев Хенк Гролга шидолар бўйича имкониятни бой бериб қўйди ва рақиб жамоа кейинги босқичга йўл олди.
Шу тариқа, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини ушбу нуқтада якунлади. Фурсатдан фойдаланиб, мусобақа давомида тақдим қилган ажойиб кураш учун вакилларимизга ташаккур айтиб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, ушбу Олимпия ўйинларида -90 кг вазн тоифасида курашган Давлат Бобонов делегациямиз ҳисобига бронза медалини тақдим қилди.