24 Ноябрь 2025
173
“Президент Олимпиадаси” очилиш маросими учун тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди
Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти “Президент Олимпиадаси”нинг тантанали очилиш маросимига қизғин тайёргарлик кетаётган ҳудудларга ташриф буюрди.
Масъуллар майдоннинг техник ҳолати, саҳна қурилиши, иштирокчиларнинг жойлашуви, бадиий чиқишлар учун яратилаётган шароитларни батафсил ўрганиб, масъулларга зарур тавсияларини беришди.
