24 Ноябрь 2025
230
Президент Олимпиадаси беллашувларига старт берилди
Бугундан Президент Олимпиадасининг спорт дастурлари расман бошланди. Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов бадиий гимнастика, спорт курашлари ва бокс мусобақалари ўтказилаётган ареналарга ташриф буюриб, беллашувлар жараёнини кўздан кечирдилар.
Ташриф чоғида расмийлар ҳакамлар ва ташкилий қўмита вакиллари билан учрашиб, мусобақа жараёнида кузатилган айрим муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бердилар.
Шунингдек, оғир атлетика баҳслари ва кўргазмали дастурдан ўрин олган сув спорти турлари бўйича беллашувлар ҳам бугунги режадан ўрин олган.



