24 Ноябрь 2025
182
Руслан Нурудиновни табриклаймиз!
Бугун ўзбек оғир атлетикасининг ёрқин вакилларидан бири, Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби ва рекордчиси, Осиё ўйинларининг олтин ва бронза медаллари совриндори, уч карра жаҳон ва беш карра Осиё чемпиони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Руслан Нурудинов туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси атлетимизни бугунги айём билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.
