Ру En O'z
31 Июль 2021 1452

Шаҳобиддин Зоиров чорак финалда!

Боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров Токио-2020 Олимпия ўйинларининг навбатдаги кун беллашувларини ғалаба билан бошлаб берди. Вакилимиз Кабо-Верде вакилини мағлуб этиб, чемпионликни ҳимоя қилиш йўлида муҳим қадам ташлади.

Нимчорак финал босқичи доирасидан ўрин олган мазкур беллашув Варела Даниэлга қарши ўтди. Шубҳасиз, тажриба ва маҳорат бобида анча устун бўлган Зоиров баҳсни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, вакилимиз чорак финалга йўл олмоқда. Ярим финал учун кечадиган беллашувда боксчимизга Филиппин ва Жазоир вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби рақиблик қилади.

Text to speech