23 Ноябрь 2025
131
Геосиёсий ҳамкорликнинг янги архитектураси: Тошкент ва Вашингтон муносабатлари стратегик юксалиш палласида
Икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқалар янги босқичга чиқмоқда. Яқинда ташкил этилган Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига икки томондан кимлар раҳбарлик қилиши маълум бўлди:
АҚШ томонидан: Президент Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили — Сержио Гор. Ўзбекистон томонидан: Президент Администрацияси раҳбари — Саида Мирзиёева.
АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик энди шунчаки қоғоздаги келишув эмас, балки икки томонлама юқори бошқарув остидаги аниқ механизмга айланмоқда.
Президентимизнинг ноябрдаги АҚШ сафари ўз мевасини бермоқда: мақсад — Америка технологиялари ва инвестицияларини Ўзбекистонга олиб кириш.
Манба: Ҳудуд Информ
