22 Ноябрь 2025 216

Талаба ёшлар соғлом турмуш тарзи тарғиботида фаол қатнашишди

Тошкент тиббиёт университетида талабалар лигаси спорт мусобақаларининг очилиш маросими ҳамда талабалар ўртасида ўтказилган “5 ташаббус Олимпиадаси” беллашувларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбири ташкил этилди. Олий ўқув юртлари талабаларида спортга қизиқишини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган мазкур тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Унда Спорт вазири Адҳам Икрамов ва МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этиб, талабаларнинг спортдаги фаоллигини қўллаб-қувватлаш, янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда “5 ташаббус Олимпиадаси” мусобақаларининг аҳамиятини таъкидлаб ўтдилар. Ғолиб ва совриндорлар минбарга таклиф этилиб, улар учун махсус совринлар топширилди.

Text to speech