30 Июль 2021
2149
Роксана Худоёрова ҳам Олимпиада билан хайрлашди
Бугундан Токио-2020 доирасида енгил атлетика баҳслари бошланди. Унда вакилларимиз орасида биринчи бўлиб уч ҳатлаб сакраш дастуридаги вакиламиз иштирок этди.
Саралашнинг “А” гуруҳида иштирок этган ҳамюртимиз Роксана Худоёрованинг 3 уринишдан энг яхши кўрсаткичи 13.02 метрни ташкил этди. Бу натижа унга финал дастурига йўл олиш учун камлик қилди. Финалга йўл олган энг паст кўрсаткич эгасининг натижаси эса 14.21 метрни ташкил этмоқда.