20 Ноябрь 2025
79
Нью-Йорк шаҳри мери Эрик Адамс бошчилигидаги делегация Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди
Бугун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мери Эрик Адамс Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамроҳлигида Олимпия шаҳарчаси мажмуасида барпо этилган спорт иншоотлари билан танишди.
Хорижий меҳмонга шаҳарчадаги спорт иншоотлари, уларда яратилган шароитлар, ушбу мажмуаларда нуфузли халқаро мусобақаларни ўтказиш имкониятлари бўйича маълумотлар берилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуа меҳмонларда яхши таасурот қолдирди.
Манба: Спорт вазирлиги






