19 Ноябрь 2025 228

“Инсон фахри” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги томонидан илк бор “Инсон фахри” миллий мукофоти йўлга қўйилди. Ушбу тадбир жамиятнинг турли қатламларида фаолият ишлаб, меҳнати, истеъдоди ва эзгу амаллари билан бошқаларга ёрдам бераётган фидойи инсонларни бирлаштирди.

Тантанали маросимда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти ҳам иштирок этди.

“Инсон фахри” — жамиятимизни янада юксалтиришга ҳисса қўшаётган инсонларни қадрлашга қаратилган янги анъананинг бошланиши бўлиб, бу ташаббус келгусида ҳам меҳр, эътибор ва эътироф руҳини мустаҳкамлайди.

Text to speech