Ру En O'z
30 Июль 2021 1965

Бекмурод Олтибоев Олимпиадани еттинчи ўринда якунлади

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг яккалик беллашувлари вакилларимиз учун ўз поёнига етди. Энг оғир вазн тоифасида кечган баҳсда Бекмурод Олтибоев юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Украиналик Якив Хамнога қарши бронза медали учун ўтиш босқичида кечган беллашувда вакилимиз вазари баҳоси билан имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа у яккалик баҳсларини еттинчи ўринда якунлади.

Эртага аралаш жамоавий йўналишда ҳамюртларимиз ўз иштирокларини давом эттиришади. Унда дастлабки рақибимиз Нидерландия жамоаси бўлади.

Text to speech