18 Ноябрь 2025
143
Риёд-2025: Алишер Ғаниев олтин медални қўлга киритди
Курашчиларимиз ҳам Ислом бирдамлиги ўйинларида делегациямиз ҳисобига қимматли медалларни тақдим этишни бошлашди. Бугун ўтказилаётган юнон-рум кураши баҳсларида Алишер Ғаниев финалда туркиялик спортчидан устун келиб, олтин медаль соҳибига айланди.
