Ру En O'z
30 Июль 2021 1464

Райҳона Қодирова Токио-2020 Олимпиадасида муваффақиятли старт олди

Боксчимиз Райҳона Қодирова Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки жангини ўтказди. Қашқадарёлик боксчимиз унда Африка вакиласига қарши баҳс олиб борди.

Конго ДР вакиласи Юмба Наомиега қарши жанг вакилимизнинг устунлигида ўтди ва бу якунда ҳакамларнинг баҳосида ҳам ўз исботини топди. Энди Қодирова ярим финалга чиқиш учун амалдаги жаҳон чемпиони бразилиялик Беатриз Феррейрага қарши рингга кўтарилади.

Text to speech