17 Ноябрь 2025
175
Ёш трамполинчиларимиз жаҳон чемпионатида 4 та медаль қўлга киритишди
10-17 ноябрь кунлари Испаниянинг Памплона шаҳрида трамполин бўйича турли ёш тоифаларидаги жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Кумуш медаль:
Сардор Муҳаммадиев, Ҳусниддин Раҳмониддинов (батут, жуфтлик, U14)
Сардор Муҳаммадиев (батут, яккалик, U14)
Бронза медаль:
Жамшидбек Раҳимов (акробатик йўналиш, яккалик, U12)
Жаҳонгир Баҳодиров, Элшодбек Мамаюсупов (батут, жуфтлик, U11)


