16 Ноябрь 2025
243
Риёд-2025: Озода Собиржонова Ислом бирдамлиги ўйинлари чемпиони!
Озода Собиржонова Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални келтирди. -70 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган таэквондочимиз финалда эронлик рақибидан устун келиб, мусобақа ғолибига айланди. Баракалла, Озода!
