16 Ноябрь 2025
197
Риёд-2025: Кунни таэквондочиларимизнинг 2 та медали билан якунладик
Саудия Арабистони пойтахтида ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларининг бугунги беллашувлари якунланди. Унда Ўзбекистон делегацияси 1 тадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди.
Кумуш:
- Нажмиддин Қосимҳожиев (таэквондо, -74 кг)
Бронза:
- Жаҳонгир Худойбердиев (таэквондо, -54 кг)

