12 Ноябрь 2025
200
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида допинг-тест текшируви ўтказилади
Ўзбекистон дзюдо федерацияси мамлакат Миллий Антидопинг агентлиги (UzNADA) билан ҳамкорлик доирасида бир қатор тадбирларни амалга оширишни режалаштирган.
Жумладан, 14-16 ноябрь кунлари Андижон шаҳрида ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида дзюдочилардан допинг-тест таҳлиллари олинади. Ўзбекистон Миллий Антидопинг агентлигининг икки ходими шу мақсадда Андижонга йўл олмоқда.
Шундан келиб чиқиб, мураббий ва дзюдочилар, делегация раҳбарларидан бу масалада эътиборлироқ бўлишларини сўраймиз. Зеро, Ўзбекистон дзюдо федерациясининг шиорларидан бир – Биз допингга қаршимиз! Аксинча, ҳалол ва шаффоф спорт тарафдоримиз!
Манба: judouz
