Ру En O'z
30 Июль 2021 1485

Бекмурод Олтибоев 2 карра Олимпиада совриндорини мусобақадан чиқариб юборди

Дзюдочимиз Бекмурод Олтибоевнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштироки давом этади. Бу гал ҳамюртимиз икки карра Олимпия ўйинлари совриндорини мағлуб этди

Нидерландиялик Хенк Гролга қарши кечган беллашувда вакилимиз бу гал рақибини ярим дақиқага ҳам олиб бормади. Олтибоев яна ўша тиззада ўтириб, рақибини устидан ошириб ташлаш усули билан иппон қўлга киритди. Бу ғалаба унга чорак финал эшигини очди. Энди у ярим финал учун Рио-2016 чемпиони, чехиялик Лукаш Крпалек билан рўбарў келади.

Text to speech