10 Ноябрь 2025 76

МОҚ раҳбарияти ҳудудлардаги қурилиш ва реконструкция лойиҳалари билан танишди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти бугун мамлакатимиз ҳудудларида инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда спорт иншоотларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа тақдимоти билан танишди. Унда ҳар бир лойиҳа бўйича жорий ҳолат, қурилиш ишларининг босқичлари ва келгусидаги режалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Мутасаддиларга Олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва ҳудудлар билан ишлаш департаменти директори Жамол Йўлдошев амалга оширилаётган ишлар, уларнинг аҳамияти ҳамда ҳудудларда спорт имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ташаббуслар ҳақида батафсил ахборот берди. Шунингдек, мазкур лойиҳаларнинг ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва мамлакатимизда спортчиларнинг янги авлодини етиштиришдаги ўрни алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Text to speech