11 Ноябрь 2025
220
Риёд-2025: Футзалчиларимиз бронза медали учун баҳсда Саудия Арабистонини мағлуб этишди
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди. 3-ўрин учун мезбон Саудия Арабистонига қарши баҳсда ҳамюртларимиз пенальтилар церийасида ғалаба қозониб, бронза медалларига эга чиқишди.
