9 Ноябрь 2025
171
Риёд-2025: Адҳамжон Эргашев олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди
Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна иккита медаль билан бойиди. Оғир атлетикачимиз Адҳамжон Эргашев (-65 кг) силтаб кўтариш машқида 170 кг билан олтин, икки кураш ҳисобида эса 304 кг билан кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа, ҳамюртимиз ушбу мусобақада барча турдаги медалларни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

