Ру En O'z
29 Июль 2021 1439

Фанат Қаҳрамонов иккинчи жангини қозоғистонлик боксчига қарши ўтказди

Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида боксчимиз Фанат Қаҳрамонов иккинчи баҳсида рингга кўтарилди. Бу гал унга қозоғистонлик спортчи рақиблик қилди.

Жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари финалчиси Абилхан Аманкулга қарши кечган жанг рақибнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа яна бир боксчимиз Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунламоқда.

Text to speech