8 Ноябрь 2025 470

Ар-Риёдда ISSAнинг навбатдаги Бош Ассамблеяси ўтказилди

Бугун Ислом бирдамлиги спорт ассоциациясининг (ISSA) 14-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Ташкилот келажагига оид қатор муҳим масалалар кўриб чиқилган тадбирда Ўзбекистон номидан Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ Халқаро алоқалар ва протокол департаменти директори Камолиддин Эргашев иштирок этди.

Бош Ассамблеяда Ислом бирдамлиги ўйинларининг келгуси мезбон давлати эълон қилинди. Унга Ўзбекистон, Малайзия ва Эрон мамлакатлари ариза топширган бўлиб, ISSA барча номзодлар, хусусан, Ўзбекистонда бу борада имкониятлар етарли эканини эътироф этди. Шунингдек, мамлакатимиз 2029 йил Осиё ёшлар ўйинларини ўтказиши инобатга олинган ҳолда келгуси Ислом бирдамлиги ўйинлари мезбонлиги Малайзияга топширилди.

Қолаверса, тадбир давомида яна кўплаб муҳим масалалар, ISSA қўмиталари таркиби ва қатор лойиҳалар кўриб чиқилди.

Text to speech