7 Ноябрь 2025
233
Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти Ар-Риёдга етиб келди
Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти Риёд-2025 VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Саудия Арабистони пойтахтига етиб келди. Меҳмонларни Саудия Арабистони МОҚ Ижроия қўмитаси аъзоси шаҳзода Абдулла Фатҳ ал Сауд самимий кутиб олди.
Суҳбат чоғида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва дўстона алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилишди.






