Ру En O'z
29 Июль 2021 1537

Баҳодир Жалолов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади

Жаҳон чемпиони, делегациямиз байроқдори Баҳодир Жалолов ҳам Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Дастлабки беллашувда ҳамюртимиз чиройли ғалабани қўлга киритди.

Озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаевга қарши кечган беллашувда боксчимиз ҳақиқий етакчиларга хос жанг қилди ва рақибини катта устунлик билан мағлуб этди. Ҳатто рефери 2-раундда Баҳодирнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисобни очишга ҳам мажбур бўлди.

Text to speech