26 Октябрь 2025
477
Баҳрайн-2025: Муай-тайчиларимиз 3 та бронза медалларига эга чиқишди
Бугун муай-тай бўйича ярим финал беллашувлари ўтказилди. Унда 5 нафар иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг 2 таси финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу босқичда имкониятни бой берган Достон Абдувалиев (-45 кг, U15), Жасмина Очилова (-54 кг, U17) ҳамда Шаҳруз Давронов (-60 кг, U17) эса бронза медалига сазовор бўлишди.
Маълумот учун, ушбу дастурда тақдирлаш маросими эртанги финал жангларидан кейин ўтказилади.

