Ру En O'z
29 Июль 2021 1709

Муҳаммадкарим Хуррамов кунни ғалаба билан бошлади

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг навбатдаги куни бошланди. Ҳамюртларимиз орасида биринчилардан бўлиб дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамов ўз беллашувини ўтказди.

-100 кг вазн тоифасида курашаётган вакилимизга дастлабки босқичда ирландиялик Бенжамин Флетчер рақиблик қилди. Беллашувда ўзининг яққол устунлигини намойиш этган Хуррамов вазари баҳоси билан баҳс тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди. Энди у кейинги босқичда япониялик Арон Волфга қарши татамига чиқади.

Text to speech