28 Июль 2021
2050
Дилшод Рўзметов чорак финал йўлланмаси учун жанг қилди
Боксчимиз Дилшод Рўзметов Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иккинчи жангини ўтказди. Чорак финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Озарбайжон вакили рақиблик қилди.
Асли келиб чиқиши кубалик бўлган Альфонсо Домингесга қарши баҳс, афсуски, рақибнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа яна бир боксчимиз Олимпия ўйинларидаги иштирокини муддатидан аввал якунлашга мажбур бўлмоқда.
Фото: Алимурод Мамадаминов