20 Октябрь 2025 1138

Кун дайжести: Баҳрайнда 2-кун, Сербияда жаҳон чемпионати бошланмоқда, академик эшкак эшувчиларимиздан 10 та медаль

Баҳрайнда иккинчи кун беллашувлари ўтказилади

Бугун Баҳрайнда ИИИ Осиё ёшлар ўйинларининг иккинчи кун баҳслари ташкил этилади. Унда ўзбекистонлик ёш атлетлар кураш, пенчак силат, гандбол ва волейбол дастурларида иштирок этишади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 2 та олтин медали мавжуд.

Сербияда спорт курашлари бўйича U23 жаҳон чемпионати бошланмоқда

Бугун Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади. Дастурга кўра, бугун юнон-рум кураши бўйича 5 та вазн тоифасида саралаш беллашувлари ўтказилади.

Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида 10 та медаль жамғаришди

Ветнамда академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати якунланди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарди. Бу билан спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида мезбонлардан кейин 2-ўринни эгаллашди.

Марокаш футбол бўйича U20 жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди

Чилида футбол бўйича U20 жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Чемпионлик учун Аргентина ва Марокаш ёшлари баҳс олиб боришди. Қизиқарли беллашув Марокашнинг ғалабаси билан якунланди. Мусобақада Колумбия ёшлари бронза медаллари билан тақдирланди.

Text to speech