16 Октябрь 2025 1223

МОҚда “Bodygen Medical” мутахассислари янгича технологиялар ҳақида тақдимот ўтказишди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида “Bodygen Medical” компанияси мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазирлиги, МОҚ, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳамда терма жамоалар шифокорлари иштирок этишди. Унда спорт тиббиёти соҳасидаги сўнгги илғор технологиялар ҳақида фикр алмашилди.

Меҳмонлар ўз иш фаолиятларида рақамли ечимлар ва сунъий интеллектни жорий этиш орқали самарадорликни ошириш бўйича тақдимот ўтказишди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Корея Республикасининг етакчи спорт шифокорлари ўртасида тажриба алмашиш йўналишидаги устувор режалар муҳокама қилинди.

Text to speech